Қирғиз-тожик чегарасида жанжал. Одамлар намойишга чиқди
Олам
−
15 Январь 2020
7286Бугун, 15 январь куни Бишкекнинг марказий Ала-Тоо майдонида намойишчилар йиғилди. Улар Тожикистон билан чегарада можароларнинг олдини олишни талаб қилишган. Намойишчилар шунингдек, ҳарбий блокини бошқарувчи Бош вазир ўринбосари Жениш Разаковнинг истеъфосини ва қўлга олинганларни зудлик билан озод қилишни талаб этишган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 10 январь куни Қирғизистоннинг Кўктош қишлоғи атрофида номаълум шахслар чегара пунктига келган қирғизларнинг уйлари ва машиналарига тош отишган. Чегарачиларга нисбатан эса кичик калибрли қуролдан фойдаланиб, қаршилик кўрсатишган.
Маълумотларига кўра, ўқ Тожикистон томонидан отилган, аммо расмий Душанбе воқеани қирғиз томони қўзғатганини иддао қилмоқда. Тожикистон чегара қўшинларининг таъкидлашича, кечаси қирғиз томони Исфара ички ишлар бошқармаси ходимининг машинасига қарата ўқ узган. Шанба куни ўша ҳудудда икки давлатнинг чегарадош қишлоқлари аҳолиси ўртасида отишма бўлган. Оқибатда томонлар бир-бирини тошбўрон қилишган. Безорилик ва тартибсизликларда иштирок этишда айбланиб, Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Баткен вилоятининг тўрт нафар фуқароси ҳибсга олинган.
Айтиш мумкинки, чегаранинг қирғиз-тожик қисми айнан қаердан ўтганлигини аниқлаб бўлмайдиган ҳудудлар сабаб ушбу зоналар вақти-вақти билан маҳаллий аҳоли ёки икки мамлакат чегарачилари ўртасидаги зиддият майдонига айланади.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь