Қайта тикланувчи энергия манбалари тадқиқот институти ташкил этилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 24 март куни Вазирлар Маҳкамасининг “Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Президентнинг 2021 йил 9 апрелдаги ПҚ-5063-сон қарорига мувофиқ Фанлар академиясининг “Халқаро қуёш энергияси институти” МЧЖ негизида Энергетика вазирлиги ҳузурида Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти ташкил қилинган.

Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

•    қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш ва водород энергетикасини ривожлантириш, ушбу соҳаларда фундаментал ва амалий тадқиқотларни ўтказиш ҳамда инновацион лойиҳаларни ишлаб чиқиш;
•    қайта тикланувчи энергия манбалари ва водороддан олинган энергияни электр ҳамда иссиқлик энергиясига айлантириш ҳисобига улардан иқтисодиётнинг юқори технологик соҳалари ва тармоқларида самарали фойдаланиш усулларини ўрганиш ва жорий этиш;
•    қайта тикланувчи энергия ва водородни ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва улардан самарали фойдаланиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва (ёки) уларни халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлар талабларига мослаштириш;
•    илғор давлатларнинг мазкур соҳалардаги илмий муассасалари, марказлари ҳамда экспертлари билан ҳамкорлик ўрнатиш ва улар иштирокида тадқиқотларни ташкил қилиш, шунингдек, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва уларда иштирок этиш;
•    маҳаллий ва хорижий олий таълим ташкилотлари билан биргаликда илмий изланишдан ишлаб чиқаришгача бўлган жараёнларни ўзаро боғловчи яхлит тизимни шакллантириш ва юқори малакали илмий кадрларни тайёрлаш;
•    қайта тикланувчи энергия манбалари ва водородни ишлаб чиқарувчи, улардан фойдаланувчи ҳамда ушбу турдаги энергия билан ишловчи ускуна, қурилма ва технологияларни синовдан ўтказиш ва сертификатлаш.

Институт юридик шахс ҳисобланган давлат илмий ташкилоти бўлиб, Фанлар академиясининг “Халқаро қуёш энергияси институти” МЧЖнинг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

Институт ходимларига Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.

Қуйидагилар тасдиқланди:

•    Институтнинг тузилмаси;
•    Институтнинг республика Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган илмий ходимлари сонини босқичма-босқич мақбуллаштириш жадвали.

Айни пайтда Россия делегацияси раҳбари, Президент ёрдамчиси Владимир Мединский ўзининг Telegram’даги каналида Россия ва Украина делегациялари 29-30 март кунлари навбатдаги юзма-юз музокаралар раундини ўтказишга қарор қилганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг