Қайси давлат етакчилари энг кўп маош олади?
Бу қизиқ
−
07 Октябрь
16761Дунё сиёсий етакчилари ичида Сингапур Бош вазири Лоуренс Вонг энг кўп маош олиши маълум бўлди. Бу ҳақда “Forbes” томонидан эълон қилинган дунё раҳбарлари ва сиёсий етакчиларга тўланадиган маошларнинг янгиланган рейтингида маълум қилинди.
Лоуренс Вонг йилига тахминан 1,69 миллион доллар маош олади. Ундан кейинги ўринни деярли уч баробар кам маош билан Швейцария Президенти Виола Амерд эгаллади. АҚШ Президенти Жо Байден тўртинчи ўринда қайд этилди.
Топ-10 энг кўп маош олувчи раҳбарлар рейтинги:
1. Сингапур Бош вазири Лоуренс Вонг – йилига 1,69 миллион доллар;
2. Швейцария Президенти Виола Амерд – 569,5 минг доллар;
3. Австралия Бош вазири Энтони Альбанезе – 412,5 минг доллар;
4. АҚШ Президенти Жо Байден – 400 минг доллар;
5. Австрия канцлери Карл Нехаммер – 316,7 минг доллар;
6. Янги Зеландия Бош вазири Кристофер Лаксон – 310,5 минг доллар;
7. Канада Бош вазири Жастин Трюдо — 301 минг доллар;
8. Германия канцлери Олаф Шольц – 293,3 минг доллар;
9. Япония Бош вазири Сигэру Исиба – 276,4 минг доллар;
10. Ирландия Бош вазири Саймон Ҳаррис - 267,3 минг доллар.
Рейтингда Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон сингари МДҲ давлатларининг раҳбарлари оладиган маошлар бўйича маълумотлар келтирилмаган.
Россия Президенти Владимир Путин эса рейтингда йиллик 113,6 минг доллар билан 28-ўринни эгаллади. 72 ёшни қаршилаган Путин 2017 йилдан 2022 йилгача 67,5 миллион рубль ишлаб топган. Унинг даромад манбалари орасида иш ҳақи, ҳарбий пенсия, банк омонатлари, қимматли қоғозлар, шунингдек, мулкни сотиш кўрсатилган. Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған йилига 35,7 минг доллар маош билан янада қуйи ўринлардан жой олди.
Энг кам маошга кун кечирадиган раҳбарлардан бири Эфиопия Бош вазири Абий Аҳмад Али бўлиб, у йилига бор-йўғи 1,7 минг доллар маош олади. Нигерия Президенти Бола Тинубу 2,2 минг доллар ва Мўғулистон Бош вазири Лувсаннамсрайн Оюун-Эрдэнэ 3,8 минг доллар олади.
LiveБарчаси