Қатардаги портлаш сабаб жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар борми?
Жамият
−
22 июн 3446 1 дақиқа
Аввалроқ, Қатарнинг Рас-Лаффан саноат ҳудудидаги заводда юз берган портлаш оқибатида 54 киши жабрлангани ва яна 18 киши бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилган эди. Маълум бўлишича, ушбу фожиа оқибатида Ўзбекистон фуқаролари жабр кўрмаган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Омонулла Файзиев QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Унинг билдиришича, газни қайта ишлаш заводида содир бўлган портлаш юзасидан Ўзбекистоннинг Доҳадаги элчихонаси Қатар Ички ишлар вазирлиги ва бошқа ваколатли идоралар билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Ҳозирги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида Ўзбекистон фуқаролари жабр кўрмаган. Вазият элчихона томонидан назоратга олинган бўлиб, Қатарнинг тегишли идоралари билан яқин ҳамкорлик давом эттирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳодиса 21 июнь куни кечқурун Доха шаҳри яқинидаги QatarEnergy компаниясига қарашли корхонада содир бўлган. Расмий маълумотларга кўра, портлашга техник носозлик сабаб бўлган.
Live
Барчаси