Қашқадарёдаги ЙТҲда йўловчи вафот этди
Жамият
−
16 Октябрь 2022 6967 1 дақиқа
Жорий йилнинг 14 октябрь куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида соат 14:00 ларда, Э.Х. исмли шахс Lacetti русумли автотранспорт воситасини бошқариб кетаётганда бошқарувни йўқотиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Оқибатда Lacetti ҳайдовчиси Э.Х. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган . Шунингдек, йўловчи сифатида кетаётган Х.Э. эса шифохонада вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ғузор тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Live
Барчаси