Қашқадарёда туман ҳокими автомобили ЙТҲга учради

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокими Лутфиддин Абдуллаевнинг хизмат автомобили йўл транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда вилоят ҳокими матбуот котиби Аҳрор Содиқов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди. 

Таъкидланишича, воқеа кеча, 7 ноябрь куни кечки вақтда содир бўлган. Аммо автомобилда ҳоким бўлмаган. 

Маълумот учун, ЙТҲга учраган Captiva 311 миллион сўмга харид қилинган. Халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясида кўриб чиқилган мазкур харид масаласи 25 нафар депутатнинг 24 нафари томонидан қўллаб-қувватланган. Фақат бир нафар депутат 311 миллион сўмга машина харид қилинишига қарши чиққан.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

649

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг