Қашқадарёда мудҳиш ЙТҲ! Бир қурбон ва 12 нафар жабрланувчи бор

Жамият 2890
image

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни соат 11:50 да Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳудудидан ўтган “Қарши катта халқа йўли”нинг “Ёттитом-Қарши” 4Р-87 автомобиль йўли билан кесишган 53 км даги тартибга солинган чорраҳасида икки автомобиль тўқнашди.

ИИВ Тергов департаментининг маълум қилишича, фуқаро М.Р. бошқарувидаги Lacetti русумли автомашинаси билан фуқаро С.Х. бошқарувида бўлган Газ-322132 русумли йўловчи ташишга мўлжалланган автомашина тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисаси содир қилган.

Содир бўлган ҳодиса оқибатида Газ-322132 русумли автомашинада бўлган 10 нафар (шундан 1 нафари ҳайдовчи) ва Lacetti русумли автомашинаси ичидаги 3 нафар (шундан 1 нафари ҳайдовчи) фуқаролар турли даражада тан жароҳати олишиб РШТТЁИМ Қашқадарё филиалига олиб келинган. Улардан фақат 6 нафари реанимация бўлимига ётқизилган, 5 нафарига эса уйига рухсат берилган.

Газ-322132 русумли автомашина ҳайдовчиси С.Х. га кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шифохонанинг жонлантириш бўлимида вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва натижасига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 60
Рейтинг: 3.0
Теглар
t
×