Қашқадарёда келиб чиқиши номаълум бўлган 700 кг ҳайвон гўшти аниқланди

3-саҳифа 6378
image

Қашқадарёда келиб чиқиши номаълум бўлган 700 килограмм ҳайвон гўштини ортиб кетаётган Damas аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Қашқадарё вилояти ИИБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан Кўкдала туман ҳудудидаги “Умакай” мунтазам ЙПХ масканида Сурхондарё-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, фуқаро Б. Т. бошқарувидаги Damas тўхтатиб текширилган. 

Автомобиль салони кўздан кечирилганда, унда ветеринария маълумотномаларисиз, келиб чиқиши номаълум бўлган тахминан 700 килограмм оғирликдаги ҳайвон гўшти борлиги аниқланган. 

Шундан сўнг, гўшт маҳсулотларининг сифатини аниқлаш мақсадида Қашқадарё вилоят озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лaборaториясига топширилган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 235
Рейтинг: 2.9
t
×