Қашқадарёда фуқаролар МИБ ходимларига бензин сепиб, ёқиб юбормоқчи бўлди
3-саҳифа
−
14 Июль 2021
11510Ижтимоий тармоқда фуқаролар ва МИБ ходимлари ўртасида содир бўлган жанжал акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ўрганилди.
Аниқланишича, Фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туманлараро судининг 20.09.2019 йилдаги ижро варақасига асосан Н.М.га тегишли бўлган Яккабоғ шаҳри, “Жамбул” МФЙ, Жамбул кўчаси 57-уйнинг ер майдонида фуқаро Н.У. томонидан ўзбошимчалик билан қурилган 6 хонадан иборат иморатларнинг У.Н ҳаётлиги даврида қурилган 59,01 кв. метр ер майдонидаги қисмидан ташқари қисми мажбурий тартибда буздириш белгиланган. Ушбу ижро ҳужжати Бюронинг Яккабоғ туман бўлим иш юритувига 22.10.2020 йилда келиб тушган ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Мазкур ижро варақасига асосан “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига кўра, ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун ижро иши юритиш қўзғатилган кундан эътиборан фуқаро Н.У.га кўпи билан ўн беш кунлик ихтиёрий муддат берилган бўлсада, у суд қарори ижросини таъминлашдан бўйин товлаб келган.
Шу билан бирга, давлат ижрочиси томонидан фуқаро Н.У. ва унинг шу хонадонида яшаб келаётган оила аъзоларига мазкур суд қарори ижросини ихтиёрий равишда бажаришлиги юзасидан бир неча маротаба ёзма ва оғзаки огоҳлантириш хатлари берилган.
Бироқ, фуқаро Н.У. томонидан суд қарори ижроси ихтиёрий бажарилмаганлиги сабабли иморатни мажбурий тартибда буздириш юзасидан 11.11.2020 йил, 30.11.2020 йил, 16.12.2020 йил, 03.02.2021 йил, 17.02.2021 йил, 29.03.2021 йил, 13.04.2021 йил, 24.04.2021 йил, 29.04.2021 йил, 01.05.2021 йил ва 19.05.2021 йилларда мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланган.
Тайинланган мажбурий ижро ҳаракатларида иштирок этиши лозим бўлган тегишли (туман ИИБ ва ТТЁ) ташкилотлардан вакиллар иштирок этмаганлиги сабабли, Қонуннинг 33-моддасига асосан мажбурий ижро ҳаракатлари кейинга қолдирилган.
Шунингдек, иморатни мажбурий тартибда буздириш юзасидан қайта Яккабоғ тумани, “Жамбул” МФЙ, Жамбул кўчаси 57-уйга давлат ижрочилари ва мажбурий ижро ҳаракатида иштирок этиши лозим бўлган тегишли (туман ИИБ, ТТЁ ва бошқалар) ташкилотларнинг вакиллари билан жорий йилнинг 9 июль куни борилганда, фуқаро Н.У., унинг турмуш ўртоғи М.Р., ўғли М.Т. ҳамда яқин қариндошлари Ж.Т. ва А.Т. суд қарори ижросини таъминланишига фаол қаршилик кўрсатиб, махсус тайёрлаб қўйилган 2 дона 1 литр ҳажмли елим идишларга солинган автотранспорт воситасининг (бензин) ёқилғисини давлат ижрочилари ва ИИБ ходимларининг хизмат кийимларига (устига) сепиб ёқиб юборишга ўриниб, давлат органи ходимларининг қонуний талабларини бажармаганлиги аниқланган.
Юқоридагиларга кўра, фуқаро Н.У. ва бошқаларнинг хати-ҳаракатларига нисбатан қонуний баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар 12.07.2021 йилда туман прокуратурасига юборилди.