Қашқадарёда чўмилишга борган аёллар чўкиб кетди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилоятида чўмилиш учун дарёга борган 61 ёшли икки аёл чўкиб кетди. Бу ҳақда “Миллар” хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 7 июль куни Қашқадарё вилоятида 1964 йилда туғилган икки аёл дам олиш учун дала ҳовлига борган.

Оқдарёда чўмилиш чоғида уларни оқим оқизиб кетган, оқибатда аёллар чўкиб кетган.

Билдирилишича, ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Уларнинг ўлими юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган. Текширув ишлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида ўз уйида қаровсиз қолдирилган 7 нафар бола ҳовузга чўкиб кетгани, улардан 2 нафари вафот этгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё Оқдарёда

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг