Қашқадарёда аёл ўзини ёқиб юборди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда ерини қўшнилари ноқонуний олиб қўйганига норозилик билдирган 43 яшар яккабоғлик аёл ўзига ўт қўйиб ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқалди. Қашқадарё вилояти прокуратураси мазкур ҳолат бўйича баёнот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 26 июнь куни Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига Яккабоғ тумани, “Оқтош” МФЙ, Боғзор кўчасида яшовчи фуқаро М.Абдиазизова куйиш тана жароҳатлари билан келиб тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилиб, шу куни Жиноят кодексининг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Фуқаро М.Абдиазизова қўшниси П.Қодиров ва Э.Пардаев билан ер масаласида ўзаро жанжаллашиб келгани сабабли, жорий йилининг 26 июнь куни фуқаро Э.Пардаевнинг “Оқтош” МФЙ раисига қилган мурожаати асосида маҳалла раиси Қ.Кенжаев, “Ермулк-кадастр” ДК Яккабоғ тумани филиали мутахассиси Б.Хушмуродов ва туман ИИБ профилактика инспектори М.Эгамбердиев низоли ер участкасига келишиб, улардан ерга оид ҳужжатлари сўрашганида, М.Абдиазизова яшаш уйи ҳовлисига кириб, устига бензин сепиб чиқиб, қўлидаги гугурт билан ўзига ўзи ўт қўйган.

Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмасининг маълумотномасида, фуқаро М.Абдиазизованинг олган тан жароҳати тананинг алангадан 96 фоиз, III-IV даражали куйиш кўринишида эканлиги кўрсатилган.

М.Абдиазизовага шифокорлар томонидан барча тиббий ёрдамлар кўрсатилган бўлишига қарамасдан у 27 июнь куни вафот этган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қашқадарё

Баҳолаганлар

813

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг