Қашқадарёда 3 та автомобиль тўқнашди. Икки киши вафот этди
3-саҳифа
−
24 Август 2022
6861Қашқадарёда иккита Damas ва Spark русумли автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда 2 киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, кеча, 23 август куни соат тахминан 20:30 атрофида С.Х. бошқарувидаги Damas русумли автомобилни М-39 “Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг Қамаши тумани “Юксалиш” МФЙдан ўтган қисмида бошқариб кетаётган вақтда, йўлнинг ўнг томонида тўхтаб турган Б.А. бошқарувидаги Damas'нинг орқа қисмига урилган.
Тўқаншувдан кейин Б.А. бошқарувидаги Damas йўлнинг ўнг томон чекка қисмига ағдарилиб кетиб, йўлнинг четки қисмида ҳаракатланиб кетаётган пиёда Э.О.ни уриб юборган.
Шундан сўнг, С.Х. бошқарувидаги Damas бошқарувини йўқотган ва машинақарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, Ю.Ж. бошқарувидаги Spark русумли автомобиль билан тўқнашган.
Оқибатда пиёда Э.О. ва Damas автомобили ҳайдовчиси С.Х. оғир тан жароҳати олиб, вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси