Қашқадарё ИИБ семиз ходимлари бўйича ҳисобот берди
Жамият
−
09 Сентябрь 2019
8728Қашқадарё вилояти Ички ишлар органларида семизлик даражалари бўйича ҳисобга олинган ходимлар билан олиб борилган чора-тадбирлар самара келтирмоқда, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Олиб борилган ишлар натижасида ижобий натижаларга эришилгани ҳисоботда айтилмоқда. Жорий йилнинг март ойи ҳолатига кўра вилоят Ички ишлар органлари тизимида мавжуд жами 1163 нафар ходим семизлик даражаларига киритилган. Ушбу ходимлардан 188 нафари 2019 йилнинг 31 апрел куни ҳолати бўйича ортиқча вазндан халос бўлган. Ходимларнинг антропометрик параметрларини қайта ўлчаш натижасида 2019 йил 30 июнь куни ҳолатига жами 741 нафар ходим турли даражада семизлик ҳолатида экани аниқланган.
Шундан I даражага 484 нафар (30 ёшгача 80 нафар, 40 ёшгача 308 нафар, 50 ёш ва ундан юқори 96 нафар), II даражага 237 нафар (30 ёшгача 20 нафар, 40 ёшгача 154 нафар, 50 ёш ва ундан юқори 63 нафар), III даражага 18 нафар (30 ёшгача 1 нафар, 40 ёшгача 12 нафар, 50 ёш ва ундан юқори 5 нафар) ва IV даражага 2 нафар (40 ёшгача 1 нафар, 50 ёш ва ундан юқори 1 нафар) ходим семизлик даражаси бўйича рўйхатга олинган бўлса, 182 нафар ходим семизлик даражалари бўйича рўйхатдан чиқарилди.
LiveБарчаси