Қаршида бедарак йўқолган 15 яшар боланинг жасади каналдан топилди

3-саҳифа

image

Қашқадарё вилояти Қарши туманида бир неча кун олдин қидирувга берилган 15 ёшли боланинг жасади канал ёнидан топилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Қайд этилишича, Қарши туманида истиқомат қилувчи 2007 йилда туғилган Т.Д. жорий йилнинг 21 сентябрь куни соат 15:00 ларда уйидан велосипед билан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Шундан сўнг, унинг яқинлари болани қидирувга берган.

Орадан маълум вақт ўтгандан кейин бола жасади Қарши магистрал канали ёнидан топилган. Боланинг жасади каналда оқиб кетаётганда фуқаролар томонидан олиб чиқилган. Ҳолат юзасидан тегишли экспертизалар тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Қарши тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қарши

Баҳолаганлар

396

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг