Қандай маҳсулотларни қўшиб истеъмол қилиш зарарли? Диетолог маълумот берди 

Саломатлик

image

Картошка билан гўшт, помидор билан бодринг, қаҳва билан сутни биргаликда истеъмол қилиш зарарли. Диетолог Елена Соломатина бундай маҳсулотларни қўшиб ейиш оқибатлари ҳақида гапирди. 

Соломатинага кўра, ҳамма ҳам бундай маҳсулотлар комбинациялари ҳазм қилиш учун зарарли бўлиши мумкин, деб ўйламайди. 

“Бироқ, кўп одамлар уларни егандан сўнг ноқулайликни бошдан кечиришади ва ошқозон-ичак тракти ишида бузилишларга дуч келишади, чунки баъзи таниш маҳсулотлар ёки уларнинг таркибий қисмлари мос келмайди. Кўп одамлар гўштни картошка ёки макарон билан истеъмол қилишни ёмон қабул қилади. Бунинг бир асоси бор: ошқозонда ҳазм бўладиган гўшт тузли кислота талаб қилади, крахмалли маҳсулотлар эса ошқозонда ҳеч нарса қилмайди”, деган Соломатина. 

Шифокорга кўра, баъзи  сабзавотлар ҳам яхши аралашмайди. У масалан, помидор ва бодринг салатини ортиқча емаслик кераклигини айтган. 

“Кўпчилик, шунингдек бодринг билан помидорни тавсия қилмайди. Лекин бу ерда ҳамма нарса индивидуалдир ва кўп одамлар бундай салат истеъмол қилиб ҳам ўзларини яхши ҳис қилишади”, дея қўшимча қилган Соломатина. 

Диетолог, шунингдек маҳсулотлар кимёвий таркибининг ўзига хос хусусиятлари туфайли сут билан қаҳва ичмасликни маслаҳат берган. 

“Агар бир финжон ичсангиз, бундай нарса бўлмайди. Агар кўп миқдорда бўлса, қаҳва кучли чой сингари сут оқсилларига боғланади, бу эса ҳазм қилишни мураккаблаштиради”, деб тушунтирган Соломатина.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

212

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг