Қамоқда рўза тутиш фақат Гулнора Каримовага мумкинми?

Интервью

0:00
0:00
download

Куни кеча Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг набираси  – Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова онаси Зангиотадаги жазони ижро этиш муассасасида Рамазон рўзасини тутаётганини айтиб, онаси учун дуо сўраган эди. Ушбу хабардан сўнг, мамлакатдаги қамоқхоналарда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга қамоқхона рахбарияти томонидан рўза тутиш ва намоз ўқишлари учун шароитлар яратиб бериляптими, деган савол кун тартибига чиқди. Ёки бундай ҳуқуқлар фақат Гулнора Каримовага тегишлими? 

Хўш, Ўзбекистон ҳибсхоналарида бошқа маҳкумлар ҳам рўза тутиш ёки намоз ўқиш каби амалларни бажара оладими? Ушбу савол билан QALAMPIR.UZ журналисти Феруза Нажмиддинова Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Aбдураҳмон Ташановга юзланди.

Инсон ҳуқуқлари фаоли қамоқхонадардаги бугунги ҳолатга тўхталаркан, гапни Товоқсойдаги қамоқхонада кўрган-кечирганларини айтишдан бошлади. 

“Биз Товоқсойдаги колонияга борганимизда, у ернинг коменданти динга муҳаббати бор,  жуда яхши одам экан. Кейин шу киши билан гаплашиб қолдик. Мен унга “Тақсир, бу ердаги қамоқхоналарда маҳкумларга рўза тутишга рухсат берилибди, деган “афсонавий” гаплар юрибди. Мен бу гапларга ишонолмай қолдим”, дедим. Шундан кейин, у менга “келинг, яхшиси ўзингиз  маҳкумлардан “ким рўза?”  деб сўранг”, деди. Мен маҳкумлардан ким рўза тутганини сўрасам, ҳақиқатан ҳам ўзим танийдиган бир-иккита маҳбуслар орасидан ҳам рўзадорлар чиқди. 

Буни яширадиган жойи йўқ. Искандар Худойберганов исмли машҳур бир маҳбус бор. Мен ўзим уни Жаслиққа бориб, кўриб келгандим. Кейин мен у кишидан қандай қилиб рўза тутаётганини сўрадим. “Қамоқхонанинг тартиби бу биринчи масала, чунки биз демократик давлатда яшаяпмиз, давлатимиз қонунларига амал қиламиз, ибодат ва бошқа масалалар бўйича тартиб қоидаларни бузишимиз мумкин эмас. Шунинг учун ҳамма қатори ошхонага борамиз, у ердаги нарсаларни чўнтагимизга солиб оламиз. Aгар оғиз очишга вақт оз қолган бўлса, йўлда еймиз. Шундан қолганини эса эрталаб жойимиздан турганимизда, каравотимизда ўтириб еб оламиз”, деди.

Сизнинг рўза тутишингиз ёки намоз ўқишингиз колониянинг қонун-қоидаларига монелик қилиши мумкин эмас. Тартиб-қоида бу биринчи навбатда, уларнинг ибодат қилишига қаршилик йўқ. Бўш вақтида ёки алоҳида ажратилган маданий ҳордиқ пайитида намоз ўқишни истаса, ўқиши мумкин. Агар намоз вақти бўлиб қолибди дейилса, у ердаги ҳамма намозга кириб кетиши  мумкин. Бу эса тартиб қоидаларга тўғри келмайди, уларга риоя қилиш керак. Буни бошқа колонияларда ҳам кўрдим, шунинг учун Гулнора Каримова рўза тутаётган бўлса, Аллох даргоҳида қабул қилсин. Қилган гуноҳларига кафорат бўлсин”, дейди Ташанов.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов билан интервьюнинг тўлиқ шаклини юқоридаги видеоплеерда ва YouTube'даги саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1001

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made