“Қамчиқ” довонида Lacetti хандаққа тушиб кетди (видео)

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Бугун, 10 апрель куни “Қамчиқ” довонида Lacetti автомобили хандаққа тушиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

“Тошкент-Ўш” халқаро автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтувчи 216-километрида Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида автомобиль хандаққа тушиб кетган. 

Зудлик билан воқеа жойига ФВВ “Қамчиқ” махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари етиб келган. Қисқа вақт мобайнида машина ер юзасига олиб чиқилган. 

Қайд этилишича, ҳодиса вақтида машинада икки киши бўлиб, улар жароҳат олган. Шундан сўнг уларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қамчиқ Lacetti

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг