“Қамчиқ”да йўлни тош босиб қолди

3-саҳифа

image

Бугун, 15 март куни “Қамчиқ” довонидаги автомобиль йўлининг бир қисмига тош-тупроқ массаси тўкилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун соат тахминан 10:30 да “Қамчиқ” махсус қидирув,  ёнғин-қутқарув бошқармасига “Ангрен – Поп” электрлаштирилган темир йўлининг 71-километри ва А-373-автомобиль йўли “Тошкент – Водий” йўналишининг 232,2 километрида йўл четига тош-тупроқ массаси тушгани бўйича хабар келиб тушган.

“Зудлик билан воқеа жойига ФВВнинг “Қамчиқ” МҚЁҚБ қутқарувчилари ва тегишли ташкилот ходимлари етиб бориб, вазиятни ўрганди. Ҳозирда ҳудудда вазият оқибатларини бартараф этиш тадбирлари олиб борилмокда”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ёғингарчилик мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида довон йўлида қўшимча яна 3 та механизациялаштирилган пост ташкил этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

453

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг