Июль ойида бозорларда нарх-наво қандай бўлди? 

Жамият 2657
image

Ўзбекистон бозорларида жорий йилнинг 1–31 июль кунлари давомида помидор, лимон, гуруч ва пиёз қимматлашди. Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу давр мобайнида бозорда булғор қалампири (қизил) 11 250 сўмга, банан 5 000 сўмга, апельсин 4 000 сўмга, мандарин ва олма 2 500 сўмга, бақлажон 400 сўмга, картошка (янги ҳосил), сабзи (сариқ, қизил), тарвуз 250 сўмга ҳамда картошка (импорт) 100 сўмга арзонлаган.

Шу билан бирга, киви 13 500 сўмга, лимон 10 000 сўмга, мош 3 000 сўмга, турп 2 750 сўмга, помидор (пушти), нок (импорт), ловия 2 500 сўмга, гуруч (аланга) 1 500 сўмга, помидор (қизил) 1 250 сўмга, саримсоқ пиёз, лавлаги, гуруч (лазер) 1 000 сўмга, пиёз 850 сўмга, бодринг 500 сўмга ошган.

Жорий йил 1–31 июль кунлари умумий қиймати 99 млн АҚШ доллар бўлган (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23 млн АҚШ доллари кўп) жами 147 минг тонна (22 минг тонна кўп) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилган.

Хусусан, мазкур даврда 19,9 минг тонна олхўри, 17,5 минг тонна қовун, 13,8 минг тонна узум, 12,4 минг тонна тарвуз, 8 минг тонна пиёз, 4,7 минг тонна сабзи, 4,3 минг тонна олма, 3,7 минг тонна мош, 2,7 минг тонна шафтоли, 2,5 минг тонна қуритилган мева ташқи бозорларга етказиб берилган.

Шунингдек, ушбу давр мобайнида 8 млн АҚШ доллари (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,8 млн АҚШ доллари кўп) қийматидаги жами 12,8 минг тонна (41 тонна кўп) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан, 3,9 минг тонна банан, 3,5 минг тонна картошка, 371 тонна апельсин, 184 тонна олма, 87 тонна лимон импорт қилинган.

“Қўйлиқ” бозорига 1–31 июль кунлари ҳудудлардан жами 29,7 минг тонна, хусусан, 10,4 минг тонна картошка, 13,2 минг тонна пиёз, 1,1 минг тонна карам ва 5 минг тонна сабзи келтирилган.

Ҳудудлар ва маҳсулотлар кесимида таҳлил қилинганда:

Самарқанддан 7 046 тонна, Тошкент вилоятидан 2 036 тонна, Намангандан 1 309 тонна картошка;

Тошкент вилоятидан 7 767 тонна, Жиззахдан 3 770 тонна, Сурхондарёдан 1 284 тонна ва Намангандан 359 тонна пиёз;

Тошкент вилоятидан 1 060 тонна карам;

Тошкент вилоятидан 1 472 тонна, Андижондан 762 тонна, Қашқадарёдан 688 тонна, Сурхондарёдан 650 тонна, Сирдарёдан 520 тонна, Фарғонадан 504 тонна ва Жиззахдан 429 тонна сабзи маҳсулотлари етказиб берилган.

Шунингдек, “Қўйлиқ” бозорига Покистон Ислом Республикасидан 55 тонна картошка келтирилган.

Шу билан бирга, ҳудудлардан “Чорсу” деҳқон бозорига 1–31 июль кунлари жами 320 тонна, шу жумладан, 271 тонна мол гўшти ва 49 тонна қўй гўшти келтириб сотилган.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 12
Рейтинг: 3.3
t
×