Италияда ичида бола қолдиқлари бўлган ўта қадимий амфора топилди
Interesting
−
22 February 2025 12056 2 minutes
Италиянинг Сицилия оролида археологлар ноёб артефакт – гўдакни дафн этиш учун идиш сифатида фойдаланилган милоддан аввалги VI асрга оид терракота амфорасини топди. Бу ҳақда “La Brujula Verde” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Сицилиядаги Қадимги Юнонистоннинг Жела шаҳрида олиб борилган қазишмаларда археологлар эрамиздан аввалги VI асрнинг биринчи ярмига оид терракотадан ясалган амфора топган, унинг ичида чақалоқнинг қолдиқлари ётган эди.
Бу топилма энхитризм деб номланувчи дафн маросимининг далилидир. Энхитризм – болаларни махсус амфораларга кўмиш усули. Жасадлар одатда эгилган ҳолатда ётқизилган, идишлар эса тошлардаги ёриқларга кўмилган ёки тошлар билан қопланган, лекин улар сиртда кўринадиган тарзда қолдирилган.
Махсус дафнлар катталар дафнларидан алоҳида ташкил этилган. Бундай амфораларнинг ичида кўпинча миниатюра буюмларини, масалан, ҳайкалчалар ва ўйинчоқларни топиш мумкин. Маросим бутун Ўртаер денгизи бўйлаб кенг тарқалган.
Желада топилган амфора суюқликни тўкиш учун найга эга, худди одам қолдиқларини сақлаш учун ишлатиладиган идиш. ХХ асрнинг бошларида археолог Паоло Орси ўз тадқиқотларида ушбу минтақадаги шунга ўхшаш топилмаларни эслатиб ўтган.
Археологлар яна бир қанча энхитризм қабрлари ва капучино услубидаги қабр парчаларини ҳам топган. Импорт қилинган керамика парчалари айниқса қизиқарли бўлиб, топилмаларнинг санасини аниқроқ аниқлашга ёрдам берган. Ушбу объектлар Жела Ўртаер денгизи савдо йўлларидаги муҳим нуқта бўлганини тасдиқлайди.
Таҳлил ва реставрация тугаллангач, асарлар Жела вилоят археология музейида намойиш этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Анталья шаҳри Аксу тумани ҳудудидаги Перге қадимий шаҳар харобаларида олиб борилган қазишмаларда турли даврларга оид бешта ҳайкал топилганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August