Исроилжон домла Исмоилжонов “Йил имоми – 2023” ғолиби бўлиб, ҳаж йўлланмасини қўлга киритди
Жамият
−
05 Декабрь 2023
7597Бугун, 5 декабрь куни Ўзбекистондаги масжидларда фаолият юритаётган имом-домлалар ўртасида “Йил имоми – 2023” кўрик танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
Танловда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган 14 нафар имом-домла беллашган.
Иштирокчилар Қуръони карим қироати ва тафсири, ақида, фиқҳ, Ислом тарихи, ҳадис илмлари, алломалар ижодига оид саволларга жавоб берган. Шунингдек, улар меҳнат фаолияти давомида амалга оширган ишлари ва ижодларини намойиш этди. Қатнашчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан мезонлар асосида баҳоланди.
Танлов натижаларига кўра, қуйидаги иштирокчилар совринли ўринларга муносиб топилди:
1-ўрин – Тошкент шаҳридаги “Холид ибн Валид” жоме масжиди имом-хатиби Исроилжон домла Исмоилжоновга I даражали диплом ва Ҳаж сафари йўлланмаси;
2-ўрин – Андижон вилоятидаги “Мирзахолиқ ота” жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммадийхон домла Ҳожиевга II даражали диплом ва 15 млн сўм пул мукофоти;
3-ўрин – Самарқанд вилоятидаги “Шайх Худойдод Вали” жоме масжиди имом-хатиби Анвар домла Аҳмедовга III даражали диплом ва 12 млн сўм пул мукофоти топширилди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15