Исроил Ливан ҳудудига ҳужум қилди

Олам 13655
image

Исроил мудофаа кучлари артиллериядан Ливан жанубидаги нишонларга ҳужум қилди. Бу ҳақда Исроил ҳарбийлари хабар берган.

“Исроил артиллерия кучлари ҳозирда Ливандаги нишонга ҳужум қилмоқда ва Исроил ҳудудига [ракета] учирилишига жавобан ўқ узмоқда”, дейилади баёнотда.

Аввалроқ Қатарнинг “Al-Jazeera” телеканали Ливан жанубидаги номаълум жангарилар Исроил томон ракета отгани, яҳудий аҳоли пунктларига етиб бормай, очиқ майдонда портлаб кетгани ҳақида хабар берганди. Шу билан бирга, Исроил ҳарбийлари Ливан ҳудудидан ракета учирилишини қайд этгани, бироқ ҳаво ҳужуми сигналини ёқмагани кўрсатилган. Телеканал чегарадаги вазиятни Шарқий Қуддус ва Ғарбий Соҳилда кучайган зўравонлик билан боғлаган.

Ливан аскарлари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ливандаги Муваққат кучларининг чегарага жойлаштирилган тинчликпарвар кучлари ракета қурилмаларини топган, аммо сулҳни бузганларни қўлга ололмаган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 712
Рейтинг: 2.9
t
×