Исроил Эрондаги махфий ядровий мажмуага ҳам зарба берди

Олам

image

Исроил мудофаа армияси Теҳрон яқинида жойлашган махфий “Минзадехей” ядровий мажмуасига зарба берганини маълум қилди. Бу ҳақда армия матбуот хизмати хабар берди.

Исроил ҳарбийларининг таъкидлашича, ушбу ер ости марказида эронлик олимлар гуруҳи “ядровий қурол учун муҳим компонент”ни яширинча ишлаб чиқиш устида иш олиб борган.

Эрон ва Халқаро атом энергияси агентлиги ҳозирча Исроил баёнотига изоҳ бермаган.
28 февралдан буён Исроил ва АҚШ Эроннинг ҳарбий ва ядровий инфратузилмасига, шунингдек ҳукумат биноларига зарбалар бериб келмоқда. АҚШ Президенти Дональд Трамп урушнинг асосий мақсадларидан бири Эроннинг ядровий қурол яратишига йўл қўймаслик эканини айтган.

Аввалроқ, Натанз шаҳридаги ер ости ядровий заводига зарба берилганди. Тахминларга кўра, зарбалар 1–2 март кунлари амалга оширилган.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ядровий назорат агентлигининг (МАГАТЭ) маълум қилишича, ўққа тутиш оқибатида Натанздаги бир нечта бино шикастланган. Агентлик радиологик оқибатлар кутилмаётганини, заводнинг ўзида қўшимча шикастланишлар аниқланмаганини билдирган. Шу билан бирга, мазкур иншоот 2025 йил июнь ойидаги ҳужумлар пайтида ҳам жиддий зарар кўрган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ МАГАТЭ раҳбари Рафаель Гросси Эронга берилган зарбалар оқибатида ҳозирча жиддий ядровий зарар аломатлари аниқланмаганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон Исроил Натанз Минзадехей

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг