Исроил армияси Филадельфия коридорини тарк этмайди – Нетаньяху
Олам
−
03 Сентябрь
2435Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Исроил армияси 42 йил ўтса ҳам Ғазо-Миср чегарасидаги ишғол қилинган Филадельфия коридорини тарк этмаслигини айтди. Бу ҳақда у Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида маълум қилди.
“Биз Филадельфия коридорини 42 кун ёки 42 йил ичида тарк этмаймиз”, дейди Бош вазир.
Нетаньяхунинг қўшимча қилишича, коридор Исроил хавфсизлиги учун муҳим ва шунинг учун улар у ерда доимий қолиши керак.
Ҳукуматнинг Фаластин фракциялари билан маҳбусларни алмашиш келишувига босим ўтказишга чақирилган норозилик намойишларига муносабат билдирган Нетаньяху буни “шармандалик” деб атади ва намойишлар ҲАМАСга фойда келтирганини таъкидлади.
Қайд этилишича, Нетаньяхунинг “42 кунлик” баёноти, Исроил ва ҲАМАС ўртасида билвосита музокаралар мавзуси бўлган “42 кунлик ўт очишни тўхтатиш келишувининг биринчи босқичи”га ишора қилмоқда.
Исроил армияси Ғазо секторидаги Рафаҳ шаҳридаги туннелдан 6 нафар исроиллик маҳбуснинг жасади топилганини маълум қилди. ҲАМАС, ўз навбатида, 6 исроиллик маҳбус Исроил бомбардимон қилиши пайтида ҳалок бўлганини билдирди ва бу вақт давомида Америка қуроллари Фаластин халқини йўқ қилаётганини таъкидлади.
Ғазода сақланаётган исроиллик маҳбусларнинг оилалари томонидан тузилган платформа 6 нафар исроиллик маҳбуснинг ўлими учун “Ғазо-Миср чегарасидаги Филадельфия коридорида ишғолни сақлаб қолишни талаб қилган ва маҳбусларни алмашиш келишувларини бузган” Бош вазир Биньямин Нетаньяхуни жавобгар деб ҳисоблади.
Бошқа томондан, Нетаньяху ҳукуматнинг қолган маҳбусларни озод қилиш бўйича келишувга эришишда қатъий эканини таъкидлаб, келишувга эришилмагани учун ҲАМАС жавобгар эканини айтди.
LiveБарчаси