Исроил 15 йил деганда Туркияга парвозларни тиклаяпти
Олам
−
04 Июль 2022
3209Исроил авиакомпаниялари 15 йиллик танаффусдан сўнг Туркияга мунтазам рейсларни қайта тиклаши мумкин. Бу ҳақда бугун, 4 июль куни Туркиянинг “Cumhuriyet” газетаси хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, икки давлат ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш жараёни доирасида Туркия ва Исроил фуқаро авиацияси соҳасида ҳамкорлик бўйича янги шартнома тузишни режалаштирмоқда.
Бу масала бўйича музокараларни бугун йўлга қўйиш, уларнинг частотасини ошириш ва Исроил томони таъкидлаётган хавфсизлик масалаларини ҳал этиш масалаларини муҳокама қилишни назарда тутади.
Исроил ҳаво ташувчилари 2007 йилдан бери Туркияга рейсларни амалга оширмаяпти, дея хабар беради “Cumhuriyet” нашри.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь