Исломни қабул қилган Девиснинг янги исми маълум бўлди
Спорт
−
29 декабр 2023 9932 1 дақиқа
Америкалик боксчи Жервонта Девис Ислом динини қабул қилиб, исмини ўзгартиришга қарор қилди. Бу ҳақда машҳур тадбиркор Мутаҳ Беале ўз X саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, 29 ёшли боксчи Абдул Воҳид исмини олган. Девис 24 декабрь Ислом динини қабул қилди.
Девис америкалик профессионал боксчи бўлиб, профессионаллар орасида учта вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган. У ярим ўрта вазнда Бутунжаҳон бокс ассоциациясининг (WBA) амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланади.
У сўнгги жангини 2023 йилнинг апрель ойида ўтказиб, ҳамюрти Райан Гарсияни муддатидан аввал мағлуб этди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август