Ислом олами лидерлари Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан табрикламоқда

Жамият 2833
image

Муқаддас Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли сиёсий, жамоат ва дин арбобларидан самимий қутловлар келмоқда.

Табрикномаларда давлат раҳбари ва Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига тинчлик-осойишталик, бахт-саодат ва фаровонлик ҳамда тараққиёт ва равнақ йўлида муваффақият тилаклари изҳор этилган.

Қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган: 

  • Саудия Арабистони Подшоҳи, Икки муқаддас масжид ходими Салмон ибн Абдулазиз Ал-Сауд
  • Туркия Республикаси Президенти Режеп Тайип Эрдоған
  • Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев
  • Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев
  • Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов
  • Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон
  • Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров
  • Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев
  • Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани
  • Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний
  • Бирлашган Араб Амирликлари Президенти шайх Халифа бин Зоид Ал-Наҳаён
  • Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ал-Саид
  • Фаластин Давлати Президенти Маҳмуд Аббос
  • Филиппин Республикаси Президенти Родриго Дутерте
  • Саудия Арабистони Подшоҳлиги валиаҳди, Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, мудофаа вазири Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ал-Сауд
  • Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари, Абу-Даби Амирлиги валиаҳди шайх Муҳаммад бин Зоид Ал-Наҳаён
  • Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазири шайх Мансур бин Зоид Ал-Наҳаён
  • Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими шайх Муҳаммад бин Рошид Ал-Мактум
  • Туркий кенгаш бош котиби Бағдод Амреев
  • Ислом ҳамкорлиги ташкилоти бош котиби Юсуф ал Усаймин
  • Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода.

Қутловлар келиши давом этмоқда.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 101
Рейтинг: 3
t
×