Курс UZS

USD

12 913.19

4

EUR

13 908.80

-26.67

RUB

154.17

0.87

Iskander buildings’дан навбатдаги лойиҳа – “Mezbon” тураржой мажмуаси 

Бизнес

image

10 февраль куни Тошкент шаҳрида Iskander buildings қурилиш компаниясининг янги “Mezbon” лойиҳасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимига Улуғбек Қодиров, Жаҳонгир Латипов, Азода, Шаҳло Зоирова, Ҳасан Мамасаидов, Зебо Раҳимова каби элимиз суйган санъаткорлар ва блогерлар ташриф буюришди. 

Лойиҳа ҳақида

“Mezbon” лойиҳаси Юнусобод тумани 16-мавзе рўпарасида 1 гектар майдонда қад ростлаши режалаштирилган. Лойиҳа 7 та блокдан иборат бўлиб, ҳар бир блок 16 қаватдан ташкил топган. Умумий хонадонлар сони эса 969 та. 

Лойиҳада 1,2 ва 3 хонали хонадонлар мавжуд бўлиб, ҳар бир хонадонда 3,21 дан 18,1 кв метргача бўлган трассалар мавжуд. Одатдагидек, Iskander buildings компаниясида барча хонадон эгалари учун трассалар компания томонидан бонус сифатида тақдим қилинади.

Лойиҳа манзили қулай бўлиб, ташқи инфратузилмаси жуда ҳам бой ҳисобланади: 

  • таълим муассасалари – 9 та; 
  • йирик савдо нуқталари – 6 та;
  • кафе ва ресторанлар – 15 та;
  • масжид – 2 та;
  • тиббиёт марказлари – 5 та; 
  • банклар – 4 та.

“Mezbon” лойиҳасида кундалик ҳаёт учун лозим бўлган барча қулайликлар мавжуд: болалар ўйингоҳлари, спорт майдончалари, югуриш ва велосипед йўлакчалари, 2 қаватли ерости ҳамда ерусти автотураргоҳлар, 2 та лифтга эга замонавий кириш йўлаклари. 

Истиқомат қилувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида лойиҳа ҳовлисида 24 соат давомида ишлайдиган кузатув камералари ўрнатилади. 

Кўчмас мулк бозорининг ўсишини ҳисобга олган ҳолда, “Mezbon” лойиҳаси яшаш учун ҳам, сармоя киритиш учун ҳам идеалдир. Бугунги кунда компаниянинг кўплаб мижозлари уйларни котлован босқичида қулай нархларда харид қилишади. 

Компания ҳақида

Iskander buildings қурилиш компанияси 2019 йил Навоий вилоятида ташкил топган. “Mezbon” лойиҳаси компаниянинг 4-лойиҳаси бўлиб, Зарафшон шаҳрида 2 та: “Megapolis” ва “Premium” лойиҳалари қурилган. Тошкент шаҳрида ҳам “Mavrid mavzesi” лойиҳасининг қурилиши жадал давом этмоқда. Маълумот учун: компания 2024 йилнинг ноябрь ойида Зарафшон шаҳридаги “Megapolis” лойиҳасини ўз эгаларига тантанали равишда топширди.

Батафсил маълумот учун

+998787770011

Instagram | Telegram

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг