Иркутскда тадбиркорлик билан шуғулланган ўзбекни ўғирлаб кетишди
Олам
−
22 Март 2019
5640Россиянинг Иркутск шаҳрида беш нафар россиялик Ўзбекистон фуқаросини ўғирлаб кетиб, уни озод этиш эвазига нархи 2,4 миллион рубль бўлган автомобиль ва 50 та қўй талаб қилишган. Бу ҳақда Иркутск вилоят Прокуратураси маълум қилди.
Тарқатилган хабарларга кўра, Ўзбекистон фуқароси Иркутск шаҳрида фермер хўжалигини юритиш мақсадида маъсулияти чекланган жамият ташкил этади ва бу жамиятнинг ижрочи директори сифатида 45 яшар Иркутск фуқаросини ишга қабул қилади.
Иркутск фуқароси ижрочи директор сифатида олиши керак бўлган иш ҳақинининг келишилган миқдоридан 4 баравар кам олган. Айтилишича, у олдиндан ўзбекистонлик тадбиркор билан иш ҳақи бўйича оғзаки келишуви бўлган. Кам маош олгани учун у ўз танишларидан ўзбекистонликни ушлаб, у билан ҳисоб-китоб қилиб олишга ёрдам беришларини сўрайди.
Улар жабрланувчи билан кафеда учрашишади ва унга нисбатан жисмоний куч ишлатиб, унга енгил тан жароҳати етказишади. Бундан ташқари, жиноятчилар ўзбекистонликка пичоқ ва пистолет билан таҳдид қилиб, ижро этувчи директорга ўзининг автомобили ва фермасидаги 50 та қўйни беришларини талаб қилашади.
Ёш йигитлар ўзбекистонликни мажбуран машинага ўтқазиб, унинг уйига боришади. Жабрланувчининг уйидан машина ҳужжатларини олиб кетишади. Шундан сўнг ўз мақсадларига эришган жиноятчилар ўзбекистонликни қўйиб юборишган.
Ҳозирда Ўзбекистон фуқаросига нисбатан жиноят содир этган шахслар устидан тергов ҳаракатлари якунланиб, жиноий иш Иркутскнинг Куйбишев туман судига оширилган.
LiveБарчаси