iPhone ёки Galaxy. Қай биридан кўпроқ фойда олинмоқда?
Технология
−
12 Декабрь 2022
13306Samsung ўзининг букланадиган смартфонлари билан катта пул ишлаб топмоқда. Бу ҳақда Nikkei индекси ҳисоботига таяниб iXBT нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Samsung томонидан ишлаб чиқарилаётган Galaxy Z Fold 4 каби букланадиган смартфон моделларининг бозори чаққон бўлмоқда. Бундай қурилмаларни ишлаб чиқаришда қўлланиладиган технологиялар анча қиммат. Шунинг учун смартфоннинг ўзи ҳам арзон эмас. Аммо Galaxy Z Fold 4‘нинг ишлаб чиқариш қиймати унинг чакана нархининг атиги 40 фоизини ташкил қилади. Албатта, бу илмий-тадқиқот ва бошқа шунга ўхшаш харажатларни ҳисобга олмайди, лекин шунга қарамай, бу кўрсатгич катта фойдани англатади. Яъни ҳар бир сотилган Galaxy Z Fold 4 учун компания яхшигина (60%) фойда олади.
Таққослаш учун, iPhone 14 Pro Max‘нинг ишлаб чиқариш қиймати унинг чакана нархининг 46 фоизини ташкил этади. Бу дегани Apple ҳар бир смартфондан Samsung‘га қараганда камроқ фойда олишини англатади. Шу билан бирга, Galaxy Z Fold 4 умуман олганда iPhone 14 Pro Max’дан қимматроқ.
Таъкидланишича, Samsung локализация жиҳатдан ҳам яхши натижага эришган. Чунки, барча компонентларнинг деярли 50 фоизи смартфон ишлаб чиқарилган жойда ишлаб чиқарилади. Бу эса Samsung’га қиммат экран каби баъзи бутловчи қисмларни ўзи ишлаб чиқариш ва бу орқали фойдани сақлаб қолиш имконини беради.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси