Instagram “касаллари” учун янги функция қўшилди
Технология
−
07 Декабрь 2021
17891Instagram ижтимоий тармоғи янги функцияни ишга туширди. Эндиликда тармоқ ўз фойдаланувчиларига янгиликлар тасмасини (Feed) кузатиш давомида танаффус қилиш кераклиги ҳақида билдиришномалар юборади. Бу ҳақда тармоқ маъмурияти раҳбари Адам Моссери 7 декабрь куни Instagram’даги расмий блогида маълум қилган.
“Мен учун одамлар Instagram’да вақт ўтказишни ёқтиришлари муҳим, шунинг учун бугун биз уларга вақтларини (ижтимоий тармоқда) қандай ўтказишлари ҳақида онгли қарор қабул қилиш имкониятини бермоқчимиз”, дейди Адам Моссери.
Instagram’даги янги функция фойдаланувчи маълум вақт давомида саҳифани айланиб чиққанидан сўнг, унга танаффус қилиши ҳақида огоҳлантиради.
Моссери шунингдек, ушбу хусусиятдан фойдаланиш ўсмирлар аудиториясига алоҳида тарғиб қилинишини таъкидлади. Ўсмирларга янги восита ҳақида хабар бериш учун уларга вақт эслатмаларини ёқишни таклиф қилувчи билдиришномалар кўрсатилади.
Янги функция бугун, 7 декабрдан АҚШ, Буюк Британия, Ирландия, Канада, Янги Зеландия ва Австралияда ишлай бошлади. Қолган мамлакатларда эса келаси йил бошидан ишга туширилиши мўлжалланган.
Instagram қўшимча равишда фойдаланувчиларга катта ҳажмдаги фотосуратлар ёки видеоларни, шунингдек, шарҳлар ва лайкларни бир вақтнинг ўзида ўчириш имкониятини берувчи функцияни синовдан ўтказмоқда. Ушбу имконият январь ойида тармоқ фойдаланувчиларига тақдим этилади.
Барно Дусиярова
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь