Инқирозга қарши курашиш жамғармаси харажатлари 3,4 трлн сўмга оширилди
Жамият 26 Ноябрь 2020 22:17
1503
Коронавирус пандемиясига қарши курашиш тадбирлари дастлабки ҳисоб-китоблардан узоқроқ муддат давом этаётганлиги ва бу эса қўшимча харажатларни талаб этилганлиги боис, Инқирозга қарши курашиш жамғармаси харажатлари 10 трлн.сўмдан 13,4 трлн.сўмгача оширилди. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар берди.
• 1,7 трлн сўми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 сентябрдаги 575-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг мақбуллаштирилган маблағлари ҳисобидан;
• 1,7 трлн сўми Халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ҳисобидан.
Аввалроқ, Ўзбекистоннинг коронавирусга қарши курашиш учун олган қарзи 1 млрд доллардан ошгани хабар қилинганди.