Infinix Note 40s’ни танлаш учун 7 cабаб
Бизнес
−
29 Июль
9558Ҳамёнбоп нархда ўйинбоп телефон? Яқин вақтгача бу орзу бўлган бўлса, ҳозирда Infinix халқаро технологик компанияси туфайли ҳар бир ўзбекистонлик учун реалликка айланди. Компания баҳорда Note 40 сериясининг биринчи смартфонларини тақдим этди ва ҳозирда ушбу сериянинг асосий телефонларидан бири – Infinix Note 40s’ни сотишни бошлади. Демак, ўйин, дам олиш ва ишда ҳамроҳ сифатида Infinix Note 40s’ни танлашнинг 7 сабаби.
1. Ҳар доим ва ҳар ерда тез зарядлаш
Note 40 сериясининг барча моделлари каби Infinix Note 40s ҳам шунчаки кучли тез қувватлаш технологиясига эмас, балки иккинчи авлоднинг янгиланган технологияси – Fast Charge 2.0’га эга. Бу смартфон қувватлагичи 33 вт бўлиб, 26 дақиқада 1 фоиздан 50 фоизгача қувватланса-да, қизиб кетмаслигини таъминлайди. Бундан ташқари, зарядлаш тезлигини гипер, интеллектуал ва паст ҳароратли режимлар (10 даражагача) ўртасида мустақил равишда танлаш мумкин ва қувват олиш жараёни сунъий интеллект ёрдамида ҳимояланган.
Бундан ташқари, ByPass Charging 2.0 тизими туфайли телефонни электрдан узмасдан фойдаланишда батарея исиши 4,5 даражага камайган ва 5000 mA/соат батарея қизиб кетмайди.
Шунингдек, смартфон бошқа қурилмалар учун повербанк сифатида ҳам ишлатилиши ёки улардан қувват олиши мумкин, чунки у тескари зарядлаш функциясига эга.
2. Кучли
Infinix Note 40s 6 nm процессори MediaTek Helio G99 ва Cheetah X1 чипсети билан жиҳозланган бўлиб, бунинг натижасида самарадорлик 204 фоизга оширилган. У айнан тез ва турли хил зарядлаш турларини қўллаб-қувватлаш ҳамда қурилманинг бошқа функционалларини таъминлайди.
Бундан ташқари, смартфон 16 GB гача кенгайтирилиши мумкин бўлган оператив хотира ва 256 GB катта асосий хотирага эга.
3. Ажойиб, мустаҳкам ва ўз услубига эга
Бу модель 6.78 дюймли диагоналга эга AMOLED экранга эга бўлиб, у 3D 55 даража эгилиш технологияси бўйича яратилган ва унинг янгиланиш тезлиги 120 Гц ни ташкил қилади.
Шунингдек, у Corning Gorilla Glass технологияси билан ҳимояланган, яъни уни тушириб юборсангиз ҳам хавотирга тушишингизга ҳожат йўқ. Бу халқаро технология экранни жароҳатлар ва тирналишлардан ҳимоя қилади, уни ташқи шикастланишларга чидамлироқ қилади.
Бундан ташқари, телефон IP 54 SplashProof тизими туфайли сув тегишидан ҳам ҳимояланган.
4. Инновация
Infinix Note 40s билан сизга ҳамён керак бўлмайди. NFC модули туфайли ҳар қандай харидни тўлаш учун электрон ҳамён иловасига картангизни бир марта боғлаш етарли бўлади ва дўконлар, кафелар, кинотеатрлар ва бошқа жойларда кассаларда осонлик билан тўлов қиласиз. Қўшимча ҳимоя учун экранга ўрнатилган бармоқ изи сканерини ишлатишингиз мумкин, бу эса телефондан фақатгина сиз фойдаланишингизни таъминлайди.
5. Мусиқий
Смартфон ишлаб чиқарувчилари камдан кам ҳолатда овоз сифатига ҳақиқий эътибор қаратади. Ўрта нарх диапазонидаги смартфондан юқори сифатли овоз олиш фантастикадек туюлади. Аммо Infinix ўз харидорларига ғамхўрлик қилади, шунинг учун эндиликда Infinix Note 40s’да видеолар, фильмлар, турли кўрсатувлар ва спорт дастурларини томоша қилганда ёки ўйин ўйнаганда сиз иккилик динамикларнинг овозидан баҳраманд бўласиз, овоз сифати халқаро саунд-гигант ва Infinix’нинг расмий ҳамкори – JBL компанияси томонидан кафолатланади.
6. Креатив
Infinix Note 40s сизга ҳар қандай ишда ёрдам беради. Ҳатто агар мобил фотограф бўлишни истасангиз ҳам. Чунки 108 мегапикселли камера сифати йўқотилмасдан 300 фоиз катталаштириш имконини беради. 32 мегапикселли селфи камераси эса ажойиб портрет суратларини олишингизга ёрдам беради.
7. Совғалар
Infinix Note 40s соҳиби бўлган ҳар бир харидорга Infinix MagKit – турли қувватлаш усуллари учун мўлжалланган тўплам совға қилинади. Тўплам 20 ватт қувватли симсиз зарядлаш учун магнит ҳалқали қопқоқ ва симсиз қувватлаш қурилмасини ўз ичига олади. Infinix Note 40 серияси бу имкониятларга эга бўлган биринчи Infinix смартфонларидир. Ўзбекистонда смартфон қора обсидиан ва яшил винтаж рангларда таклиф этилади.
Қўшимча маълумотлар учун: 👉 INSTAGRAM
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси