Infinix компанияси Ўзбекистонда катта батареяли янги смартфон - SMART 7 Plus’ни тақдим этди
Бизнес
−
03 Октябрь 2023
5250Infinix халқаро технология компанияси Ўзбекистонда SMART базавий линиясидан янги смартфоннинг расмий тақдимоти ҳақида эълон қилади. SMART 7 Plus модели автономия стандарти бўлиб, таъсирчан 6000 мА/соат батарея туфайли қурилма битта тўлиқ қувватланишдан кейин 4 кунгача хизмат қила олади.
Смартфон замонавий мода дизайни, 7 Гб гача бўлган катта операцион хотира, 64 Гб ROM ва катта 6,6 дюймли Full HD экран, шунингдек, юқори сифатли 13 МП камера, кундалик вазифаларни ҳал қилиш учун етарли бўлган унумдорлик ва ҳимояга эга. IP53 стандартига мувофиқ тушади. Шу билан бирга, қурилманинг муҳим жиҳатларидан бири – унинг жозибали нархида.
Infinix SMART 7 - мунтазам алоқада қолишни хоҳлайдиганлар учун идеал ечим. У қўнғироқлар, хабарлар алмашиш ва интернетда кезиш каби кундалик вазифаларни ҳеч қандай муаммосиз ҳал қилади. Компаниянинг барча бошқа қурилмалари сингари, ушбу смартфон ҳам қаттиқ сифат назоратидан ўтган, бу SMART 7 Plus’нинг юқори ишончлилигини кўрсатади. Шу билан бирга, қурилма ҳақиқатан ҳам ҳамёнбоп нархга эга – атиги 1 189 000 сўм.
SMART 7 Plus таъсирчан 6000 мА/соат аккумуляторга эга бўлиб, у қурилмани ҳақиқатан ҳам ажойиб батарея қуввати билан таъминлайди. Смартфон қайта зарядланмасдан 4 кунгача ишлаши мумкин ва Infinix компаниясининг хусусий дастурий таъминоти бир қувватланишда қувват сарфи сценарийларини мослаштириш ва смартфоннинг хизмат муддатини янада ошириш имконини беради. Телефон билан бирга зарядловчи Type-C кабели ҳам бор.
Смартфоннинг камера блоки 13 мегапикселли асосий объектив, сунъий интеллект алгоритмлари ишлашида иштирок этувчи ёрдамчи модул ва LED чироғидан иборат. Қурилманинг камераси яхши ёруғлик шароитида юқори сифатли ва таъсирчан суратга олиш имконини беради. Иккита чироғи мавжуд 8 мегапикселли олд камера юқори сифатли сельфи суратга олиш имконини беради, “гўзаллик” режими эса вазиятлардан қатъий назар фойдаланувчиларга ажойиб кўринишни тақдим этади.
Смартфон катта 6,6 дюймли 720х1612 пиксел ўлчамдаги IPS-экранга эга. Қурилма корпусига нисбатан фойдаланиш мумкин бўлган экран майдони 84% ни ташкил қилади. SMART 7 Plus процессори сифати ҳақида эса Unisoc компаниясининг 8 ядроли чипи ўрнатилгани ҳақида айтишнинг ўзи кифоя. Унинг кучи фойдаланувчи учун барча асосий вазифаларини ҳал қилишда етарли бўлади.
SMART 7 Plus ўз тоифасидаги смартфонлардан тезкор оператив хотираси билан ажралиб туради. Фойдаланувчилар қўшимча дастурий таъминотни 7 ГБ гача кенгайтириш имконияти билан 3 Гб тезкор оператив хотирага эга бўлишади. Сериядаги олдинги моделлар билан солиштирганда, маълумотларни узатиш тезлиги 93% гача ошади, энергия сарфи эса 30% га камаяди.
Смартфон 64 Гб ички хотирага эга ва ўзининг "Storage Streamlizing" технологияси билан биргаликда маълумотларни сақлашнинг ажойиб имкониятларини тақдим этади. Ушбу ечим сизга қўшимча равишда 600 дан ортиқ юқори аниқликдаги фотосуратлар ёки 200 дан ортиқ аудио трекларни жойлаштириш имконини беради. Шунингдек, фойдаланувчилар алоҳида слотга эга MicroSD хотира картасини ўрнатиш орқали қурилманинг доимий хотира ҳажмини яна 2 ТБ га оширишлари мумкин.
Смартфон ўз услубига ва замонавий дизайнга эга - унинг орқа панели қум барханларини эслатувчи тузилган тўлқинларнинг замонавий нақшидан фойдаланган ҳолда яратилган.
Қурилманинг орқа панели кумуш ионлари билан қопланган бўлиб, улар SMART 7 Plus’ни антибактериал қоплама билан таъминлайди. Уни бактериялар ва замбуруғларнинг асосий турларидан 99% ҳимоя қилади.
SMART 7 тоифасидаги бошқа қурилмалар сингари, смартфон ҳам IP53 тушишга чидамлилик сертификатини олди. Бу смартфон фойдаланувчи қийин об-ҳаво шароитларига масалан, кучли ёмғирга дуч келган тақдирда ҳам ишлашини кафолатлайди.
Instagram’да янгиликлардан хабардор бўлинг
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси