Имтиҳонларнинг биринчи куни натижалари эълон қилинди

Жамият 33354
image
-

Жорий йилнинг 8 август куни Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш учун ўтказилган тест синови натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар берди.

ДТМга кўра, 8 август куни тест синовларида иштирок этган абитуриентлар ўз натижаларини 4 хил усулда билиши мумкин.

Улар:

my.dtm.uz сайтининг “Натижани олиш” бўлимидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда;

mandat.dtm.uz сайти орқали абитуриент қайд варақаси ёки абитуриент рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID-рақамини киритган ҳолда;

Давлат тест марказининг қуйидаги Telegram ботларига абитуриент қайд варақаси ёки абитуриент рухсатномасида кўрсатилган абитуриент ID-рақамини юборган ҳолда:

@e_dtm_mandatbot
@e_dtm_mandat1bot
@e_dtm_mandat2bot
@e_dtm_mandat3bot
@e_dtm_mandat4bot

абитуриент рухсатномаси қуйи қисмидаги QR-код (натижани кўриш учун ҳавола)ни сканер қилган ҳолда.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1492
Рейтинг: 3.1
t
×