Импорт қилинган автомобиллар онлайн рўйхатдан ўтказилиши мумкин
Олам
−
14 Август 2019
3624Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги Евросиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларидан, хусусан Aрманистон, Россия, Қирғизистон ва Белоруссиядан транспорт воситаларини импорт қилинганидан ўн кун кейин рўйхатдан ўтказишни таклиф қилди, дея хабар бермоқда “Nur.kz”
Евросиё Иттифоқининг аъзоси бўлган қўшни давлатлардан келган автоуловларнинг Қозоғистонда бўлишини соддалаштириш учун полиция Қозоғистон чегарасини кесиб ўтганидан ўн кун ўтгач, бундай машиналарни вақтинча рўйхатдан ўтказишни таклиф қилди.
Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат автомобиль назорати бошлиғининг ўринбосари Юрий Козловнинг таъкидлашича, транспорт воситаларининг эгалари онлайн рўйхатдан ўтказилиши мумкин. Рўйхатдан ўтиш бир йил давомида амал қилади ва бир йил ўтгач, барча тўловларни ва божхона расмийлаштирувидаги фарқни тўлаган ёки мамлакатдан олиб чиқилган ҳолда, машина доимий рўйхатга олиниши керак. Бундай автомобиль Қозоғистонга 90 кундан олдин қайтарилиши мумкин.
Козловга кўра, бу фақат лойиҳа. Яқин кунларда Ички ишлар вазирлиги буни жамоатчилик ва депутатлар муҳокамасига топширади. Натижада қандай қарор қабул қилиниши ҳозирча номаълум.
Ички ишлар вазирлигининг таклифи ўзгаришсиз қабул қилинган тақдирда ҳам, Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятига кирувчи мамлакатлардан олиб келинган автомобилларни вақтинча рўйхатдан ўтказиш яқин орада бошланмайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь