Илон Маск ва Барак Обама Қатардаги ЖЧда меҳмон бўлади
Олам
−
24 Ноябрь 2022
6295Қатардаги жаҳон чемпионати ташкилотчилари футбол турнири меҳмони сифатида Илон Маск ва Барак Обамани кутиб олишга ҳозирлик кўрмоқда. Бу ҳақда Доҳадаги меҳмонхона ходимларига таяниб, ТАСС нашри хабар берди.
“Биз Маск, Обама ва бошқа фахрий меҳмонларни меҳмонхонамизда кутмоқдамиз. Бундай даражадаги меҳмонлар келишига тайёргарлик жаҳон чемпионати очилишидан аввал бошланган эди. Улар учун барча стадионларнинг VIP секторларига “Олтин” йўлланмалар ва энг яхши меҳмонхона номерлари тайёрлаб қўйилган”, дейди меҳмонхона ходимлари.
Маълумот учун, Илон Маск сайёрадаги энг бой одам бўлиб, унинг бойлиги 169,8 миллиард долларга баҳоланган. Барак Обама эса 2009-2017 йилларда Америка Қўшма Штатлари Президенти бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионатида АҚШ терма жамоаси Эрон, Уелс ва Англия жамоалари билан бир гуруҳда ўйнайди. Биринчи даврада америкаликлар уелсликлар билан дуранг ўйнашди – 1:1. Унда Либерия Президенти ва 1995 йилги “France football” нашрининг “Олтин тўп” мукофоти соҳиби Жорж Веанинг ўғли Тимоти Веа уелсликлар дарвозасини ишғол қилган эди.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь