Илон Маск тарки дунё қилмоқчи

Олам

image

Америкалик миллиардер Илон Маск мобиль алоқадан воз кечиб, фақат Х ижтимоий тармоғи орқали мулоқот қилишга ўтмоқчилигини айтди. Бу ҳақда у ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги аккаунтида маълум қилди.

“Мен бир неча ой мобайнида телефон рақамимни ўчириб қўйиб, фақат Х'дан матнли, аудио ва видео қўнғироқлар учун фойдаланишга қарор қилдим”, дейди Маск. Бироқ у бунинг сабабларини очиқламаган.

Маълумот ўрнида, Маск кўп ҳолларда ўзининг ҳазил аралаш постлари орқали жамоатчиликнинг эътиборини тортишга ҳаракат қилади. Россия Президенти Владимир Путин ҳам америкалик журналистга берган шов-шу вли интервьюсида тадбиркор ҳақида гапириб, “унинг инновацияларини тўхтатиб бўлмаслиги”ни айтиб ўтган. 

Россия етакчиси миллиардерни “зиёли инсон” деб атаб, унинг сўзларига қулоқ солиш ғарблик сиёсатчилар учун фойдадан ҳоли бўлмаслигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илон Маск ўзининг Х'даги аккаунтида илк марта одамга гаджетлардан фикрлар ёрдамида фойдаланиш имконини берувчи Neuralink нейрочипи ўрнатилганини маълум қилганди.

Улканбаева Райҳона


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг