Курс UZS

USD

12 913.19

4

EUR

13 908.80

-26.67

RUB

154.17

0.87

Илк харидорлар – ютуқда: “Bashkent” тураржой мажмуасида хонадонлар сотуви бошланди

Бизнес

image

Фақат 26 февралгача комфорт тоифадаги ТЖМда тайёр таъмирланган хонадонларни 30% гача чегирма билан сотиб олиш ва яна қимматбаҳо совғалар ютиб олиш имкони бор.

Тошкентда “Bashkent” ТЖМда хонадонлар сотуви бошланди. 20 гектарли ҳудудда пухта ўйланган, қулай яшаш муҳити юзага келади. Мажмуа бугунги кунда харидорлар нафақат тураржой, балки ҳаёт тарзини ҳам танлаётганларини тушунган ҳолда ишлаб чиқилган. Шу сабабли биз янги қурилган уй харидорларининг 7 та асосий “истак”ларини жамладик ва бу лойиҳа уларнинг ҳар бирига қай даражада жавоб беришини ўргандик.

“Истагим – ҳам ўзимга, ҳам меҳмонларимга манзур уйда яшаш”

Аксарият эски уйларда яшовчилар кўчиб кетган деворлар, қоп-қоронғи поезд ва кир лифтга кунда кўзлари тушади. Нохуш ва ёқимсиз манзара. Буни “Bashkent” ТЖМга кўчиб ўтиб ўзгартириш мумкин. Бу ерда дид ва қулайлик ҳукм суради. Кириш ҳудуди майда жиҳатларгача ўйланган: дизайнерлик безатилишидан лифтларга кираверишнинг қулайлиги ва етарлича ёруғликкача. Замонавий фасадлар гранитдан ишланган. Бу мустаҳкам ва чидамли материал бўлиб, жозибали ташқи кўринишни узоқ муддат сақлаб қолади.

“Истагим – оилам зилзиладан омонда бўлишига қатъий ишонч”

“Bashkent” ТЖМ минтақанинг юқори сейсмик фаоллигини инобатга олган ҳолда қурилди. Бинолар 8 баллгача зилзилага бардош бера олади. Ҳатто кучли ерости силкинишларида ҳам конструксиялар мустаҳкамлигини йўқотмайди. Аҳоли уйлари ишончли ҳимояланганлигини билиб, хотиржам ухлай оладилар.

“Биз барча жиҳатларни – лойиҳа ҳужжатларининг мувофиқлигидан тортиб то қурилиш майдонида технологик жараёнларга риоя этилишигача қамраб оладиган кўп босқичли сифат назорати тизимини ишлаб чиқдик ва татбиқ этдик. Жамоам ва менинг ўзим, кўп йиллик тажрибамиздан фойдаланиб, бенуқсон натижани таъминлаш учун барча нормалар ва стандартларга риоя этилиши устидан назорат қиламиз”, дея таъкидлайди “DUNE Group” бош мутахассиси Меҳмет Алдемир (Туркия).

“Истагим – болалар хавфсизлигидан хавотирланмаслик”

“Bashkent” ТЖМда болалар учун хавфсиз муҳит яратилган. Лойиҳалаш босқичидаёқ болалар боғчалари ва мактаблар киритилган. Ўқувчилар мактабга транспортда қатнашларига, ота-оналар эса йўлда кор-ҳол бўлмадими, деб улардан хавотир олишларига ўрин йўқ. ТЖМ ҳовлиси қўриқланадиган ҳудуд саналади ва кун-у тун видеокузатув билан таъминланган, шу сабабли болаларни хотиржам ўйнагани чиқариш мумкин. Улар жонажон мавзеларини тарк этгилари келмаслиги учун қурувчилар замонавий ўйин ҳудудини ишлаб чиққанлар.

“Истагим – автотураргоҳда муаммо бўлмаслиги”

Кўпинча автомобиль соҳиблари машина учун жой муаммосига дуч келадилар. Кечқурун ҳовлида соатлаб жой қидириш ёки эрталаб автомобилингиз йўлини бошқаси тўсиб қўйганлигини кўриш ҳеч кимга ёқмайди.

“Bashkent”да яшовчилар хизматига ерусти ва ерости паркинги муҳайё. Ерости қисмида кун-у тун видеокузатув ташкил этилган, шу сабабли автомобиллар доимо хавфсизликда бўлади. Электромобиллар учун қувватлаш станцияси ўрнатилган. Мажмуа ҳудудида автосервис ва автоювиш ишлайди.

“Истагим – электр ўчишини унутиш”

Электр ўчиши кўп ноқулайликлар туғдиради: лифтлар ишламайди, юқори қаватларга яёв кўтарилишга тўғри келади, совиткичда маҳсулотлар айниб қолади, болалар дарс қила олмайди, бутун оила гаджетларни зарядлай олмай қолади. Уйда туриб ишловчи мутахассисларда муддатлар издан чиқади. Айниқса, ёзда кондиционер ишламаганидан уй исиб кетганда қийин бўлади.

Аҳоли бундай ноқулайликка дуч келмаслиги учун “Bashkent”да қуввати 2500 кВ бўлган захиравий трансформатор субстанцияси кўзда тутилган. У ёритиш тизими, лифтлар ва сув таъминотининг 8 соатгача узлуксиз ишлашини таъминлайди.

“Истагим – кўкаламзор мавзеда яшаш”

“Bashkent” ТЖМ атрофида очиқ ҳавола сайр қилиш учун кўкаламзор ҳудуд ясланиб ётади. Мажмуани ландшафт дизайни, сайилгоҳ ва пиёдалар йўлкалари бўлган обод хиёбон кесиб ўтади. Бу ерда дарахтлар, буталар ва гуллар экилади, улар туфайли ҳудуд шинам ва ораста кўриниш олади. Хиёбон ҳудудида қулай шийпон ва ўриндиқлар ўрнатилади. Бу ерда сайр қилиш, дўстлар ва қўшнилар билан гурунглашиш ҳамда оила даврасида вақт ўтказиш маза.

“Истагим – оқшомимни фойдали банд этиш учун танлов бўлиши”

Чекка мавзелар аҳолиси кўпинча зерикиш ҳис қиладилар – яқин-атрофда тренажёр заллари, қаҳвахоналар, савдо марказлари ва парклар бўлмагач, дам олиш учун марказга бориш, тирбандликда туриш, вақт йўқотишга тўғри келади.

“Bashkent” ТЖМда яшовчилар исталган пайтда мажмуанинг ўзида жойлашган тренажёр залига ёки СПАга боришлари, велойўлаклар бўйлаб велосипедда учишлари, workout-ҳудудда спорт билан шуғулланишлари ёки кинотеатрда фильм кўришлари мумкин. Кечқурун оилавий тарзда пастки қаватларга тушиб, шинам кафеда таомланиш ёки дўкон айланиш мумкин, зеро ТЖМда кенг-мўл ерости тижорат инфратузилмаси мавжуд.

Илк харидорлар учун махсус шартлар

Илк харидорлар учун алоҳида фойдали шартлар кўзда тутилган. 26 февралгача 100% тўлов қилинганда хонадон қийматининг 30% гача чегирма кўзда тутилган. 50% ли бирламчи бадалда 20% чегирма берилади.

Бундан ташқари, биринчи харидорлар ўртасида қимматли совғалар ўйналиши ўтказилади. Совға фондида – Умрага икки кишилик 5 та йўлланма, “BYD Seagull” автомобили, 10 та совиткич ва бошқа маиший техника. Бу нафақат тежаб қолиш, балки ҳовли тўйи учун ёқимли бонусга эга бўлишнинг ажойиб имкониятидир.

Барча тафсилотларни сотувлар офисидан қуйидаги телефон рақамлари орқали билиб олишингиз мумкин: (+998) 78−148−55−55.

Сайт: bashkent.uz

Instagram: @bashkent.tjm

Telegram: t.me/bashkent_tjm

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг