Илк бор Ўзбекистон вакили ТДТ бош котиби этиб тайинланди
Жамият
−
16:30 1307 1 дақиқа
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари Мирвоҳид Азимов бугун, 30 октябрь куни Анқара шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) 13-саммити доирасида Давлат раҳбарлари кенгашининг қарори билан ТДТ бош котиби этиб тайинланди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон вакили илк бор Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби лавозимини эгаллади. У ушбу лавозимда сўнгги тўрт йил давомида ташкилотни бошқариб келган қирғизистонлик дипломат Қубаничбек Ўмуралиевнинг ўрнига тайинланди.
Маълумот учун, Мирвоҳид Азимов Тошкент шаҳрида туғилган, 46 ёшда. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини 2003 йилда халқаро ҳуқуқ бўйича бакалавр ва магистр даражаси билан тамомлаган, юридик фанлари номзоди. У Ташқи ишлар вазирлигида 23 йиллик меҳнат тажрибасига эга. Тўрт йил давомида Пекиндаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти котибиятида ишлаган. 2012 йилдан 2020 йилгача Ташқи ишлар вазирлигининг юридик бўлимини бошқарган. Бунга қадар у Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Live
Барчаси