Илк бор тирик одам коронавирусни мурдадан юқтириб олди
Олам
−
15 Апрель 2020
17671Таиландда тиббий эксперт коронавирусдан ўлган одамдан вирус юқтириб ҳалок бўлди. Мутахассислар фикрича, бу ҳолат морг ишчилари ва дафн қилиш идоралари ходимларининг хавфсизлигига жиддий хавф туғдиради. Бу ҳақда “BuzzFeed News” хабар берди.
Бу суд тиббиёти бўлимидаги тиббий ходимнинг COVID-19 юқтириб ҳалок бўлиши билан боғлиқ илк ҳолат.
“Патология, суд-тиббий экспертизаси бўлимларида ҳам жарроҳлик хоналарида қўлланилаётган дезинфекция чораларини кўриш керак”, дейди Бангкокдаги RVT тиббиёт маркази шифокори Вон Сривижиталай ва Хитойнинг Хайнань тиббиёт университетидан бўлган Вируд Виваниткит.
Мутахассисларнинг тахминига кўра, бемор коронавирусни иш жойида эмас, хориждан келган одамлар билан мулоқотда юқтирган бўлиши ҳам мумкин. Сабаби у вафот этган пайтда, яъни 20 март кунигача Таиландда касаллик юқтириб олганлар, асосан, чет эл давлатларидан келган фуқаролар бўлган.
“Фақатгина суд тиббий экспертизаси ходимлари эмас, морг ва дафн қилиш идоралари техник ишчилари ҳам эҳтиёт бўлиши керак”, деган патология профессори Анжелика Корталс.
Коронавирус ўлимларда қанча вақт сақланиб қолиши ёки жасад одамлар учун зарарли бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумот кам.
Европа касалликлар профилактикаси ва назорати маркази (ECDC) ҳисоботида ҳам COVID-19 нинг одам мурдаси орқали тирик инсонга юқиши мумкинлиги, бироқ ушбу ҳолатнинг эҳтимоли паст экани маълум қилинганди. Ҳисоботда касалликдан вафот этган одамга яқинлашишга тўғри келганда, барча тиббий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш лозимлиги қайд этилганди.
LiveБарчаси