Илҳом Алиев ва Меҳрибон Алиева Ўзбекистонга келади
Олам
−
18 Декабрь 2019
11456Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиева ва вице-президент – Биринчи хоним Меҳрибон Алиеванинг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ўртасида кечган мулоқотда сўз борган.
Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашининг Парламент Ассамблеясининг ялпи мажлиси ўтмоқда.
Президент Илҳом Алиев билан учрашувда Танзила Норбоева Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг саломи ва табригини етказган. Унинг қайд этишича, Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга ташрифдан сўнг тараққиёт жараёнларидан чуқур таассурот билан қайтган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати раиси Танзила Норбоева расмий Тошкент Президент Илҳом Алиев ва биринчи хоним Меҳрибон Алиеванинг ташрифини интиқлик билан кутаётганини айтган. Норбоева вице-президент Меҳрибон Алиеванинг фаолияти ҳақида яхши билишларини таъкидлаб, унинг Озарбайжоннинг ривожланиш жараёнларига катта ҳисса қўшаётганини таъкидлаган.
LiveБарчаси