Илҳом Алиев БМТдан ташвишда ва уни танқид қилди

Олам 1899
image

Кеча, 3 октябрь куни Озарбайжон Президенти Илҳом Aлиев Қорабоғдаги вазият сабабли БМТ Хавфсизлик Кенгашини танқид қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

"БМТ Хавфсизлик Кенгаши тўрт резолюцияни қабул қилди, жумладан арман кучларининг босиб олинган ҳудудлардан зудлик билан ва сўзсиз чиқариб юборилишини талаб қилувчи резолюциялар, улар 25 йилдан ортиқ вақт давомида бажарилмади. Ва бу ерда биз муҳим масалагақарорларнинг бажарилишига келдик. БМТ Хавфсизлик Кенгаши энг юқори халқаро ташкилот. Aгар 25 йилдан ортиқ вақт давомида Хавфсизлик Кенгаши томонидан қабул қилинган қарорлар бажарилмаса, бу ушбу ташкилотнинг самарадорлиги ҳақида кўплаб саволларни туғдиради. Бизни Озарбайжонда қарорларни танлаб олиш ва амалга оширишдан ташвишдамиз", деди у "Валдай" Халқаро мунозара клубининг ялпи мажлисида.

Aлиев таъкидлаганидек, баъзида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг резолюциялари бир неча кун ичида бажарилади, баъзан эса ҳарбий ҳаракатлар учун умуман талаб қилинмайди. "Бизнинг ҳолатимизда қарорлар қоғозда қолмоқда", деди Озарбайжон Президенти.

Қорабоғдаги можаро 1988 йилнинг февралида, Тоғли Қорабоғ автоном вилояти (Озарбайжон ССР) Озарбайжон ССР таркибидан чиқиб кетишини эълон қилган пайтда бошланди. 

1991 йил сентябрь ойида Степанакерт марказида Тоғли Қорабоғ Республикаси (ТҚР) ташкил этилиши эълон қилинди. Ҳарбий можаро пайтида Озарбайжон Ҳукумати Тоғли Қорабоғ устидан назоратни йўқотди.

1992 йилдан бери можарони тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича ЕХҲТнинг Минск гуруҳи доирасида музокаралар олиб борилмоқда. Озарбайжон ўзининг ҳудудий яхлитлигини таъминлашда якдил  турибди.

Aрманистон эса тан олинмаган республиканинг манфаатларини ҳимоя қилади, чунки ТҚР музокараларда қатнашмайди.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 43
Рейтинг: 2.7
Будьте в курсе событий!
×
×