Иккинчи кун коронавирусга чалинганлардан кўра соғайганлар кўп бўлди
Жамият
−
08 Август 2021
51112021 йил 7 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 136635 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 897 кишида коронавирус аниқланган. 929 нафар бемор касалликдан соғайган.
Маълумот учун, 6 август куни ҳам 912:991 нисбатда коронавирусга чалинганлардан кўра соғайганлар кўп бўлди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 97 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 42 нафари Андижон вилоятида,
- 22 нафари Бухоро вилоятида,
- 85 нафари Жиззах вилоятида,
- 38 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 20 нафари Навоий вилоятида,
- 41 нафари Наманган вилоятида,
- 96 нафари Самарқанд вилоятида,
- 24 нафари Сирдарё вилоятида,
- 98 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 82 нафари Фарғона вилоятида,
- 38 нафари Хоразм вилоятида,
- 97 нафари Тошкент вилоятида,
- 117 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 95 нафар,
- Андижон вилоятида 27 нафар,
- Бухоро вилоятида 34 нафар,
- Жиззах вилоятида 97 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 39 нафар,
- Навоий вилоятида 26 нафар,
- Наманган вилоятида 38 нафар,
- Самарқанд вилоятида 115 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 110 нафар,
- Фарғона вилоятида 103 нафар,
- Хоразм вилоятида 45 нафар,
- Тошкент вилоятида 98 нафар,
- Тошкент шаҳрида 102 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 130111 (+929) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 928 нафарни ташкил қилди.
LiveБарчаси