Икки шаҳарда ўқишга киритишни ваъда берган фирибгарлар ушланди
3-саҳифа
−
31 Май 2023
2672Тошкент ҳамда Фарғона шаҳарларида ўқишга киритиб қўйишни ваъда бериб, улардан пул ундирган фирибгарлар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, пойтахтнинг Янги ҳаёт туманида фуқаро С.И. фуқаро М.А.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда берган. Фирибгар эвазига 4 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Фарғона шаҳрида фуқаро М.С. ва Марғилон шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми кадрлар бўйича инспектор M.Ш. фуқаро Ф.А.ни ушбу техникумга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь