Икки фуқарода аниқланган коронавирус сабаб футбол федерацияси чемпионат ўйинларини тўхтатди
Спорт
−
13 Март 2020
6618Коронавирус Қозоғистон ҳудудига кириб боргани сабаб, оммавий спорт мусобақалари тўхтатилди.
Коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш муносабати билан, Қозоғистон футбол федерацияси раҳбарияти футзал, соҳил футболи, аёллар футболи, чемпионатлар, кубок баҳслари каби оммавий мусобақаларни вақтинча тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Премьер-лига ва Қозоғистон Республикаси кубоги мусобақаси ўйинлари ёпиқ эшиклар ортида ўтказилади. Чемпионат баҳсларига иштирокчилардан ташқари, фақат расмий шахслар ва хизмат кўрсатувчи ходимларга Қозоғистон кубоги ва чемпионат баҳсларини кузатиш учун стадионларга киришга рухсат берилади. Барча турдаги ОАВ вакилларига стадионларга киришлари тақиқланди.
Эслатиб ўтамиз, бироз аввал Қозоғистонда икки фуқарода коронавирус аниқлангани хабар қилинган эди. Германиядан қайтган фуқаролар Олма-ота шаҳрида изоляцияда сақланмоқда.