ИИВда янги бош бошқарма тузилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берган эдик.

Қарорда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси, Тошкент шаҳар ИИББ Тошкент метрополитенида ички ишлар бошқармаси ҳамда Тошкент вилояти ИИБ транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими негизида вазирликнинг Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси (кейинги ўринларда – Бош бошқарма) ташкил этилиши белгиланди.

Бош бошқарманинг асосий вазифалари қуйидагилар этиб белгиланди:

метрополитен, темир йўл ва ҳаво-транспорт инфратузилмаси объектларида (кейинги ўринларда – транспорт объектлари) жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш;

йўловчиларнинг ҳаракатланиш хавфсизлигини, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиладиган товар-моддий бойликларнинг бутлиги ва қўриқланишини самарали таъминлаш;

транспорт объектларида террористик таҳдидларни, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари, ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи, радиоктив, заҳарли, кучли таъсир қилувчи ва заҳарловчи моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳолатларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишни ташкил қилиш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда транспорт объектлари ва уларга туташ ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг марказлашган мувофиқлаштирилган бошқарувини амалга ошириш.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг