ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармасига бошлиқ тайинланди
Local
−
12 December 2020 12220 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармасига янги бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, капитан Нодирбек Маҳмудов ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Тайинловга қадар у Халқаро ҳамкорлик бошқармасининг ахборот-таҳлил бўлинмасига раҳбарлик қилган.
Жорий йилнинг 26 февралидан буён Нодирбек Маҳмудов ИИВ Халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажариб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ички ишлар вазирининг буйруғи билан яна бир қатор лавозим тайинловлари амалга оширилган эди.
Live
AllQo'yliqda ham yong'in sodir bo'ldi
06 August