IELTS ва бошқа халқаро имтиҳонларда юқори балл олганларга харажатлари қоплаб берилади
Жамият
−
15 Апрель 2021
4116Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб беришнинг маъмурий регламенти тасдиқланди
Регламентга кўра, халқаро имтиҳонларда юқори балл олган ёшлар имтиҳон харажатларини қоплаб бериш учун сертификат олганидан 180 кунда давлат хизматлари марказларига ёки ЯИДХП орқали (my.gov.uz) мурожаат қилади.
ДХМ 10 дақиқада, ЯИДХП орқали эса автоматик тарзда ҳужжатлар Ёшлар ишлари агентлигига юборилади.
Агентлик 15 кунда аризачининг сертификатини верификациядан ўтказади.
Сертификатнинг ҳақиқийлигини верификация орқали аниқлаш имкони бўлмаса, Агентлик 30 кунда махсус сертификатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлашни сўраб хорижий ташкилотга сўров юборади.
Сертификат ҳақиқийлиги тасдиқланганда 15 кунда компенсация маблағлари Агентлик томонидан Халқ банкига ўтказилади ва ариза берувчига СМС хабар юборилади.
Сертификатнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаганда ариза берувчига СМС хабар юборилади.
Ариза берувчи Халқ банкига мурожаат қилади ва компенсация тўловларини олади.
LiveБарчаси