Стандартлар рўкач қилинмаслиги керак
Жамият
−
05 Август 2019
3895Ўзбекистонда жами автомобиль йўллар тармоғи 184 минг километрдан ортиқ узунликда бўлиб, шундан 42 минг 676 километри умумий фойдаланишдаги йўлларни, 116 минг 560 километри ички хўжаликлараро, қишлоқ, шаҳар ва овуларнинг автомобиль йўллари, 24 минг 75 километри эса идоравий инспекторлик йўллари тармоғи ҳисобланади.
2019 йилнинг ўтган 6 ойи давомида мамлакатда 3 минг 298 километр автомобиль йўлларида қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари режалаштирилган эди. Амалда 3 минг 592 километр автомобиль йўлларида йўл ишлари бажарилди.
Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси мутасаддилари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган брифингда маълум қилинди.
Таъкидланишича, Инвестиция дастурига асосан 62 километр узунликдаги умумий фойдаланувда бўлган автомобиль йўлларида қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари бажарилди. Тўла таъмирлаш дастурига асосан 52 километр умумфойдаланувда бўлган автомобиль йўллари капитал таъмирланди.
QALAMPIR.UZнинг баъзи жойларда таъмирланаётган ички йўлларнинг эни йўлсозлар томонидан стандартлар рўкач қилиниб, аввалгисидан кўра энсизроқ таъмирланаётгани, бу стандартлар бўйича аҳолига маълумот берилмагани ҳақидаги саволига қўмита раиси ўринбосари бундай стандартлар йўқлиги, агарда ички йўлларни таъмирлашда уларнинг эни илгари қандай бўлса, шундайлигича яъни йўлнинг биринчи кўриниши бўйича ҳам буйига, ҳам энига таъмирланиши лозим эканини таъкидлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь